Линклар

Бугун Ливия ҳукумати ўзига қарши жорий этилган БМТ санкциялари бекор қилингани туфайли Вашингтондан Қўшма Штатларда музлатилган 1 миллиард доллардан ошиқ маблағни қайтаришни талаб қилди.


Ливия расмийларига кўра, санкциялар бекор қилинганидан кейин маблағни сақлаб туришга ҳеч қандай асос қолмаган.
Яқинда БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ливияга қурол сотиш ва халқаро авиакомпаниялар рейсларини таъқиқловчи санкцияларни бекор қилди.
1985 йил декабрида бир гуруҳ фаластинликлар Рим ва Вена аэропортларига ҳужумлар қилганидан кейин Қўшма Штатлар мамлакат банкларидаги Ливияга тегишли тахминан 1 миллиард 200 миллион долларни музлатди. АҚШ Давлат Департаменти Ливия ҳукуматини мазкур ҳужумларни уюштирганликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG