Линклар

logo-print

Тожикистонга сафар қилаëтган НАТО Бош Котиби Жорж Робертсон ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонов бугун терроризмга қарши кураш, Афғонистондаги вазият ҳамда НАТО ва Тожикистон ўртасидаги алоқалар юзасидан музокаралар ўтказдилар.


Робертсон НАТО “Тинчлик учун Ҳамкорлик”, деб номланган дастурига мувофиқ Тожикистонга ҳарбий ëрдам беришини маълум қилди. Унга кўра, НАТО 2001 йил 11 сентябр ҳужумларидан кейин Марказий Осиë халқаро терроризмга қарши курашда етакчи минтақага айланганини қайд этди.
Жорж Робертсон Тожикистон сафаридан кейин Афғонистон ва Ўзбекистонга ҳам боради.
XS
SM
MD
LG