Линклар

logo-print

Сешанба куни БМТ Бош Ассамблеяси йиллик йиғилишида чиқиш қилган Афғонистон президенти Хамид Карзай мамлакати қайта қуриш ишларида катта ютуқларга эришганини айтди.


Аммо у Толиблар ва “Ал-Қайда” жангарилари Покистондан Афғонистонга ўтиб, ҳужумлар қилаëтганидан ташвишланиш билдирди.
Карзай халқаро ҳамжамиятни НАТО бошчилигидаги тинчлик сақловчи кучларни фақат Кобулда эмас, балки Афғонистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам жойлаштиришга чақирди.
АҚШ расмийлари маълум қилишларича, Карзай БМТ Бош Ассамблеяси йиғилиши доирасида Президент Жорж Буш билан учрашиб, Покистоннинг чегара ҳудудларида Толиблар ўрнашиб олганидан хавотирланиш билдирган. Бугун Бушнинг Покистон Президенти Парвез Мушарраф билан ушбу масалани муҳокама қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG