Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:43

Ақаевнинг дил изҳори.


Расмий ташриф билан Москвага келган Қирғизистон президенти Асқар Ақаев ,Россия сиëсатшунослари олдида "Марказий осиë қайси тарафга қараб кетмоқда "деган мавзуда маъруза қилди.

Маърузада Ақаев ташқи омиллар ичида Россия ,Марказий Осиë учун энг муҳим омил бўлиб қолаëтганлигини айтаркан жумладан:

"Бугун ҳам Қирғизистон учун дунëда Россиядан яқинроқ,ардоқлироқ давлат йўқ", - деди.

Асқар Ақаев ўз нутқида Россия марказий осиë минтақасида тариҳан катта рол ўйнаганлигини айтади: "Ҳатто Россия мустамлакачилиги Африкадаги классик колониализм билан солиштирганда анча либерал бўлганлигини кўрамиз, совет даври эса марказий осиë ҳалқлари маданияти учун ренесанс- яъни уйғониш даври бўлди", - деб таъкидлади Қирғизистон президенти. Президентнинг бу фикрини у билан бир учқичда Москвага келган қирғиз мусиқачиси Муратбек Бегалиев ўзича тушунтирди.

"Биз ҳамамиз илгаридан бирга бўлганмиз, москванинг билимини олганмиз, ўрислар билан доимо бирга бўлганмиз.Шу ерда консерваторияда ўқидим.Ëшлигимнинг 10-15 йили шу ерда қолди.Бирга бўлган яҳшида."

Аммо ҳамма ҳам шундай деб ўйлаëтгани йўқ. Депутат Эшонбой Қодиров Россиянинг Марказий Осиëда ўз таъсир кучини кенгайтиришга уринаëтганлигини маъқулламайди:

- Россия авалига ўз билганингизни қилаверинглар деб ўзини четга олди. Ҳозир Путин МДҲ мамлакатларида олдин СССР Куба, Ветнамда қандай сиëсат юритган бўлса ҳудди шундай геосиëсат юргизмоқда. Менимча бу масалада ҳам Қирғизистон Россиянинг иҳтиëрига қарши бормасдан, фақат мақуллаш сиëсатини олиб бормоқда.

Қирғизистон президентининг "Россия истилоси Марказий Осиë халқлари учун у қадар ëмон бўлмади", деган фикрига тариҳчи, олим Тинчлик Чўратегин эътироз билдириб чор россияси аскарлари истилоси пайтида ўлдирилган қирғизларни эсга олди

Тинчлик Чўратегин "Қирғизистон президент қаерга борса ўз гапини ўша ер сиëсатига тўғирлаб гапираверади, қирғизлар рус босқинчилари амалга оширган қонли воқеаларни унутганлари йўқ", дея шу йил август ойида Балиқчи шаҳрида Рус истилоси қурбонлари ҳотирасига бағишланган ëдгорлик пойдеворига биринчи тош қўйилганлигини мисол қилиб келтирди.

"Ўша пайтда қирғизларнинг қирқ фоизи рус истилочилари тарафидан ўлдирилганди. Бу ҳайкал рус истилочилар қўлида қурбон бўлган минглаб шаҳидлар ҳотирасига бағишланади", - дейди тариҳ фанлари доктори Тинчлик.

1862 йилда "Руский вестник "журнали Ўрта осиëни босиб олишни қатий ëқловчи қатор мақолалар чиқарганди.Шу кунларда ҳам Россия матбуотида марказий осиë Москва тасарруфига қайтарилиши керак деган иддаони илгари сурган қатор мақолалар чоп қилинмоқда. Бу мақолалар Қирғизистонндаги Кант аеродроминнг Россия иҳтиëрига берилиши муносабати билан эълон қилинганлигини кузатамиз. "Кант аеродромининг ҳарбий-стратегик жиҳатдан Россияга кераги йўқ. Бу аеродромни қўлга киритишдан мақсад марказий осиë тупроқларида Россия байроғи ҳилпирашига эришишдан иборат" дейди москвалик ҳарбий таҳлилчи Павел Фелгенҳауер.

- Айни вақтда бу аеродром Россияга керак эмас.Кераги йўқ уни.У ерда ҳеч қанақа ҳарбий ҳаракатлар бораëтгани йўқ,бундай ҳаракатлар кутилаëтгани ҳам йўқ. Умуман аеродром фақат Россия байроғини ўрнатиш учун ижарага олинганга ўҳшамоқда.

Тожикистонда ҳилпирашдан тўҳтамаган Россия байроғи шу кунларда Тожик расмийлари эътирозларига дуч келаëтганлигини кузатсак, Туркманистон ва Россия орасидаги масофани узайиб бораëтганига ҳам гувоҳ бўляпмиз. Шу маънода Асқар Ақаевнинг "Россия Марказий Осиë деб аталган вагонлар тизимини локомотив бўлиб олдинга тортади",- деган орзусининг амалга ошишига ҳали эрта кўринади.
XS
SM
MD
LG