Линклар

Бугун Болгария Президенти Георгий Парвановнинг Остонага расмий ташрифи бошланди.


Георгий Парванов билан журналистлар саволларига жавоб берган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, нефтни Болгариядан Ўртаер денгизига транспортировка қилишни кўзда тутган Россия лойиҳасига Қозоғистон ҳам қўшилиши мумкинлигини билдирди.
ИТАР ТАСС ахборот агентлигига кўра, Болгария Президенти Парванов шанбагача давом этадиган мазкур ташрифи чоғида Қозоғистон Сенати ҳамда Мажлиси раислари билан ҳам учрашиб, музокара олиб боради.
XS
SM
MD
LG