Линклар

logo-print

НАТО Бош Котиби Жорж Робертсон ҳамкорлик масаласини муҳокама қилиш учун бугун Ўзбекистонга сафарини бошлади.


Ўзбекистон Президенти матбуот котибига асосланиб ИТАР ТАСС ахборот агентлигининг билдиришича, Робертсон ва Президент Ислом Каримов ўртасидаги учрашувда бошқа масалалар қатори ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинади.
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирилигига кўра, Жорж Робертсон республика расмийлари билан халқаро терроризм ва диний экстримизмга қарши кураш масаласини ҳам муҳокама этади.
НАТО Бош Котиби Жорж Робертсоннинг Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазири Содиқ Сафоев, Мудофаа вазири Қодир Ғуломов ва Парламент раиси Эркин Ҳалилов билан учрашиши режалаштирилган.
Кеча Робертсон Тожикистонда бўлди.
XS
SM
MD
LG