Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:47

Cарсон деҳқонлар


Фирдавс Ўзбекистонда ғалла ўрими якунланганидан буён бир неча ой ўтганига қарамай, 2003 йил ғалла ҳосили учун ҳисоб-китоб ишлари ҳалигача тугалланмаган.

Статистик маълумотларга қараганда, Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан кўпроғи қишлоқ хўжалигида банд. Бу, мамлакат халқи катта қисмининг турмуш даражаси, бевосита шу соҳа билан боғлиқ деганидир. Мутахассисларнинг эътироф этишича, шундай бўлишига қарамай, соҳага бўлган эътибор жуда паст. Қишлоқ хўжалигида меҳнат қиладиганларга ойлаб-йиллаб маош тўланмайди. Бу эса уларнинг турмуш даражаси пасайиб кетишига олиб келмоқда.

Соҳа ходимларининг фикрича, сўнгги йилларда кўплаб ташкил этилаётган фермер хўжаликлари ҳам мавжуд оғир аҳволни ўнгламаяпти. Биргина Қашқадарёда фермер хўжаликлари сони 10 мингдан ортиқ. Уларнинг аксарияти пахта ва ғалла етиштириш билан машғул. 2003 йилда вилоятдаги фермер ва ширкат хўжаликлари давлатга 11 миллиард сўмлик ғалла сотган. Аммо кўпгина хўжаликлар билан ҳисоб-китоб ишлари шу кунгача тугалланмаган.

Касби туманидаги «Наврўз» фермер хўжаликлари уюшмаси деҳқонларидан бирининг айтишича, у давлатга 50 тонна буғдой топшириб, 3,5 миллион сўм фойда қилган.

Деҳқон ушбу маблағнинг бир қисмини машина-трактор парки хизмати, ёнилғи, ўғит учун учун ҳисоб-китоб қилишга сарфланган. Қолганини эса ҳали ҳам олгани йўқ.

Ҳа, шундай. Деҳқонларга тўланиши лозим бўлган маблағлар махсус ҳисоб рақамларига туширилиб, ёнилғи ва ўғит етказиб берувчиларга, шунингдек, машина-трактор паркларига ўтказиб берилаётган экан. Шу боис, булардан қарзи бўлмаган хўжаликлар сони кўпчиликни ташкил этади.

Фермерларнинг айтишича, «Наврўз» фермер хўжаликлари уюшмаси аъзоларининг 60-70 фоизи давлатга топширилган ғалланинг пулини ҳали ҳам олгани йўқ.

Кузатувчилар бу ҳолни: «Давлат деҳқоннинг маблағидан ўзига тегишли қисмини кечиктирмай олади. Унинг ҳақини тўлашга келганда эса ғирромлик қилаётир», дея изоҳламоқда.

«Ғаллабанк»нинг Қашқадарёдаги бошқармаси бошқарувчиси ўринбосари Тўра Хидировнинг айтишича, ғалла учун маблағ Молия вазирлиги томонидан «Ўздонмаҳсулот» давлат акциядорлик корпорацияси ҳисобига ўтказиб берилиши керак. Ўз навбатида, корпорация бу маблағни вилоятларга тақсимлайди ва «Ғаллабанк» бўлимлари орқали хўжаликларга етказиб беради.

Фермерларнинг сўзларига қараганда, шартномага кўра, ҳисоб-китоб белгиланган муддатда амалга оширилмаса, айбдор томон маълум миқдорда жарима тўлаши керак. Лекин улар бунинг учун судма-суд чопиб юришга ҳафсала қилмаётир.

Расмий доиралар ғалла учун ҳисоб-китоб билан боғлиқ муаммонинг пайдо бўлишини Молия вазирлиги томонидан маблағ ажратилмаётгани билан изоҳламоқда.

Мамлакатда пахта терими бошланяпти. Бу эса қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун ҳисоб-китобда янада катта муаммоларни келтириб чиқаради, демоқда кузатувчилар.
XS
SM
MD
LG