Линклар

Қирғизистон республикаси парламенти - Жўғўрқу Кенеш депутатлари кўпчилик овоз билан ялпи амнистия тўғрисидаги қонунга Президент Ақаев томонидан қўйилган ветони инобатга олмади.


Кузатувчилар фикрича, умумий авф тўғрисидаги қонуннинг таъсири мухолифатчи "Ор- Номус" партияси лидери, озодликдан маҳрум қилинган Феликс Қуловга тегмайди. Қулов юқори лавозимларни эгаллаб турган пайтида хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланиб қамалган эди.
Феликс Қулов бир ярим миллион доллар пулни ўзлаштирганликда айбланган. Ялпи амнистия тўғрисидаги янги қонунга мувофиқ у ўша пулнинг учдан бир қисмини, яни ярим миллион долларни тўласагина озодликка чиқарилиши мумкин.
Қирғиз мухолифати лидери зиммасига юкланган айбловларни инкор этмоқда. Яқинда Феликс Қуловнинг номзоди демократия ва эркинликни ҳимоя қилиш йўлидаги фаолияти учун Европа Парламенти томонидан 2003 йилги халқаро Сахаров мукофотига кўрсатилган эди.
XS
SM
MD
LG