Линклар

Собиқ ГДРнинг махфий полицияси - Штазининг буйруғи билан 70 80 йилларда бир қатор кишиларни ўлдирганликда гумон қилинаётган шахс Германияда қўлга олинди.


Германия Федерал Прокуратураси ҳибсга олинган Юрген исмли шахсни Штази томонидан тузилган "ўлим эскадронлари"дан бирига аъзо бўлган, деб ҳисобламоқда. "Ўлим эскадронлари" ГДРнинг ўзида ҳамда мамлакатдан ташқарида коммунистик режим рақибларини йўқ қилиш билан шуғулланган.
Германия Федератив Республикаси расмийлари қўлида "ўлим эскадронлари" тўғрисидаги билвосита маълумотлар бўлишига қарамай, собиқ Шарқий Германия режими қотилликларга ўзининг алоқадорлигини инкор этиб келган.
XS
SM
MD
LG