Линклар

logo-print

НАТО Бош Котиби Жорж Робертсоннинг бугунги баёнотига қараганда, яқин ҳафталар ичида Афғонистондаги Тинчлик Сақловчи Кучлар ваколатини пойтахт Кобулдан ташқарига кенгайтириш тўғрисида қарор қабул қилинади.


Тинчлик Сақловчи Кучларни Афғонистон пойтахтидан ташқарида ҳам жойлаштириш таклифи билан НАТО раҳбариятига БМТ Бош Котиби Кофи Аннан мурожаат қилган эди. Бундай илтимос билан Афғонистон раҳбари Хамид Қарзай ҳам бир неча бор мурожаат қилган.
Шу кунда Кобулда НАТО қўмондонлиги остидаги 5 ярим минг кишилик қўшин хавфсизликни таъминлаш билан банд.
XS
SM
MD
LG