Линклар

logo-print

"Америка-Британия муваққат маъмурияти ҳомийлигида хизмат қилаётган ироқлик лидерлар 6 ойдан кечиктирмай мамлакат янги конституциясининг лойиҳасини ишлаб чиқишлари лозим,"- деди АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл "Ню-Йорк таймс" газетасига берган интервюсида.


Кеча Ироқ Бошқарув Кенгаши аъзоси Аднан Пачачи конституция лойиҳаси келаси йилнинг май ойигача ишлаб чиқилади, деб умид билдирган эди.
БМТ Бош Котиби Кофи Аннан Ироқда Инсонпарварлик фаолияти билан шуғулланаётган миссиялар ходимларининг бир қисмини мамлакатдан олиб чиқишга кеча фармойиш берди. "Олиб чиқиб кетилажак ходимлар бу мамлакатга хавфсизликлари тўла таъминланганда қайтадилар,"- деди Кофи Аннан.
БМТ Жаҳон Озиқ-овқат Дастури вакили Антония Парадела бугун Бағдодда мана бундай баёнот берди:
-Шу кунларда биз сўнгги беш ҳафта мобайнида БМТ объектларига қилинган ҳужумларни ҳисобга олган ҳолда, Ироқдаги вазиятни таҳлил қилаяпмиз. Бу - қилаётган ишимиз тўхтатиб қўйилади, дегани эмас. Инсонпарварлик соҳасидаги асосий амалиётларимизни давом эттиришга ҳаракат қиламиз.
Бугун Ироқнинг Баақуба шаҳри бозорида бир номаълум шахс минометдан ўт очди. Камида 8 ироқлик нобуд бўлди, 18 киши яраланди.
XS
SM
MD
LG