Линклар

logo-print

Россия Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Қозоғистон билан 1000 километрлик чегара бўйлаб карантин ҳолатини жорий этишга қарор қилди.


Маълумотларга кўра, бундай чора қора ўлатга чалинган бир қозоғистонлик Россия ҳудудига ўтганидан сўнг зарур, деб топилди.
Омск шаҳри Бош Санитар Шифокори Юрий Басов Россияга Қозоғистондан бораётган одамларнинг барчасини тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилди.
Қора ўлат симптомлари топилган кишилар бошқалардан ажратиб, даволанади.
Ёзда Қозоғистон шимоли-ғарбида қора ўлат тарқалиб, бир неча одам оламдан ўтган эди.
XS
SM
MD
LG