Линклар

Қирғизистонлик тадбиркорлар Президент Асқар Ақаевдан келаси президентлик сайловларида қатнашишни сўрадилар.


Ушбу сўров Тадбиркорлар Уюшмаси йиғинида қилинди. Йиғинда қарийб 700 тадбиркор билан биргаликда Асқар Ақаевнинг ўзи ҳам қатнашди.
Уюшма раҳбари Сергей Воронин мазкур баёнотни ўқиб эшиттирар экан, Ақаев президентлик даврида амалга оширилган ислоҳотларни ижобий баҳолаб, “уларни Ақаевнинг ўзи давом эттириши керак”, деб таъкидлади.
Йиғин иштирокчилари Воронин фикрини қўллаб-қувватладилар.
Қирғизистон Конституциясига кўра, бир шахс фақат икки муддатга президент этиб сайланиши мумкин.
2005 йилда Асқар Ақаев президентлигининг иккинчи муддати тугайди.
XS
SM
MD
LG