Линклар

Эрон олий руҳонийси Оятулло Руҳолло Хўмайний невараси Ғарбни Эрондаги исломий ҳокимиятни ағдаришни истаётган эронликларни қўллаб-қувватлашга чақирди.


Бундай баёнотни 45 яшар Ҳусайн Хўмайний кеча Вашингтонда Америка Тадбиркорлик Институтида қилди.
Хўмайний фикрича, эронликлар демократия тарафдоридир. Ғарб эса, унинг таъкидлашича, умидини йўқотган эронликларга ёрдам бериши лозим.
Ёзда Ироққа сафар қилган Хўсайн Хўмайний АҚШнинг Ироқни босиб олишини “ироқликлар омади”, деб шарҳлаган эди.
Кузатувчиларга кўра, Ҳусайн Хўмайнийнинг расмий Теҳронга нисбатан танқидий фикрлари катта аҳамиятга эга, чунки у ўзининг диндорлиги ва келиб чиқиши билан хорижий давлатлар эътиборини жалб эта олади.
XS
SM
MD
LG