Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийлари Фаллужа шаҳридаги ҳодиса юзасидан тергов бошланганини маълум қилдилар.


Бундан олдин улар икки ироқликни отиб ўлдирганлари ва яна тўрт кишини яралаганлари ҳақидаги хабарни тасдиқладиган эдилар.
Сержант Марк Ингэмнинг билдиришича, ҳодиса кеча тунда содир этган. Фаллужа шаҳри фуқаролари 4-5 одам нобуд бўлганини таъкидлашган эди.
Айни вақтда Бағдодда АҚШ ҳарбийлари ва фуқаролари яшаётган “Ал-Рашид” меҳмонхонасига ракета отилди. Қурбонлар йўқ.
АҚШда эса яна 15 минг аскар Ироқда ҳарбий хизмат ўташи мумкинлиги маълум қилинди.
Сиёсий жабҳада, АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл Ироқда ҳокимиятни ироқликлар томонидан сайланган ҳукуматга топшириш муддатини белгилади. Кеча Пауэлл Ироқ Бошқарув Кенгаши 6 ой ичида янги ҳукумат сайловларини ўтказишни кўзда тутган янги конституция ишлаб чиқиши кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG