Линклар

Бугун Кэмп-Давидда Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Жорж Буш ўртасидаги музокаралар давом этди.


Икки давлат раҳбарлари Ироқ, Яқин Шарқ, аксил-террор уруши ва оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик масалаларини муҳокама қилдилар.
Буш ва Путин Эрон раҳбариятини Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик билан тўла ҳамкорлик қилишга чақирдилар.
Жорж Буш Россиянинг Эронга ядровий завод қуришда ёрдамлашаётгани масаласини кўтарди. Шу билан бирга у ҳар иккала давлат Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқармаслигидан манфаатдор эканини таъкидлаб ўтди.
Буш, шунингдек, АҚШ ва Россия аксил-террор уруши бўйича ҳамкор, деб, Чеченистондаги уруш ҳам аксил-террор урушининг бир қисми сифатида талқин қилиниши керак, деб таъкидлади.
XS
SM
MD
LG