Линклар

logo-print

Ироқнинг Фаллужа шаҳрида Америка ҳарбийлари яна нишонга олинди.


Америка ҳарбийларининг айтишларича, жума куни тунда текширув пунктига ҳужум қилган икки ироқлик отиб ўлдирилган ва 4 одам яраланган.
“Бир машина ичидан йўл қатновини назорат қилувчи пунктга ўт очилган. Коалиция аскарлари ҳужумни қайтариб икки кишини отиб ўлдирди ва 4 одамни яралади. Бу ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда”, - деди Америка ҳарбийси.
Маҳаллий одамларнинг айтишларича, мазкур ҳодисада камида 4 одам, шу жумладан икки аëл ҳалок бўлган. Хабарларга кўра, мазкур отишма туфайли Фаллужа аҳолиси Америка ҳарбийларига қарши намойиш ўтказган.
Кеча Бағдоддаги Америка ҳарбийлари турган “Ал-Рашид” меҳмонхонасига қарата ракеталар отилди. Ҳужумда талофат кўрилмаган.
Америка ҳарбийлари Ироқнинг Тикрит шаҳри яқинида кўплаб қуроллар, шу қаторда 100дан ортиқ ракета топилганини маълум қилишди.
XS
SM
MD
LG