Линклар

Бугун АҚШ президентининг рафиқаси Лаура Буш Ироққа оид келишмовчиликлар оқибатида Қўшма Штатларга нисбатан пайдо бўлган салбий муносабатларни юмшатиш мақсадида 4 кунлик Европа сафарини бошлайди.


Лаура Буш Қўшма Штатлар БМТнинг Маориф, Фан ва Маданият масалалари бўйича ташкилоти ЮНЕСКОга қайта қўшилиши муносабати билан Парижда ўтказиладиган маросимда қатнашади.
Вашингтон 1984 йилда ЮНЕСКОдан чиққанининг сабаблари сифатида мазкур ташкилот нотўғри бошқарилгани ва унда Ғарбга қарши бир томонлама сиëсат олиб борилганини билдирган эди.
АҚШ президентининг рафиқаси Франция президенти Жак Ширак билан ҳам учрашади.
Лаура Буш сешанба куни Москвага боради ва Россия президентининг рафиқаси Людмила Путин билан китоб кўргазмасида қатнашади. Лаура Буш пайшанба куни Вашингтонга қайтишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG