Линклар

Ҳозир Шотландияда Афғонистон президенти Хамид Карзай ва НАТО Бош Котиби Жорж Робертсон ўртасида учрашув ўтказилмоқда.


Учрашувда халқаро тинчликни сақловчи кучларни фақат Кобулда эмас, балки Афғонистоннинг бошқа минтақаларида ҳам ўрнатиш масаласи муҳокама этилмоқда.
Робертсон жума куни Кобулга борганида НАТО бошчилигидаги халқаро хавфсизлик кучларини Афғонистон ҳудудлари бўйлаб жойлаштириш бўйича яқинда қарор берилишини айтган эди. Бундай қарор БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан тасдиқланиши керак.
Карзай сешанба куни Шотландия университетида халқаро аксилтеррор кампания хусусида маъруза қилади ва чоршанба куни Англияда ҳукмрон Меҳнат партиясининг йиллик йиғилишида чиқиш қилади.
XS
SM
MD
LG