Линклар

Бугун Эрон ҳукумати ядровий технологиядан тинчлик мақсадида фойдаланиш борасидаги чекловларни қабул қилмаслигини билдирди.


Эрон Ташқи Ишлар Вазири Камол Харрозий Эрон БМТ қошидаги Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик томонидан белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда, уранни бойитиш ишларини давом эттиришини қайд қилди. Аммо у Эрон ушбу масалада мазкур агентлик билан ҳамкорлик қилишга тайëр эканини ҳам қўшимча қилди.
Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик Эрон ядровий қуроллар яратиш дастури устида иш олиб бормаëтганини исботлаш учун мамлакатга 31 октябргача мухлат берди. БМТ инспекторларининг пайшанба куни Теҳронга боришлари кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG