Линклар

Бугун Греция маҳкамаси россиялик олигархлардан бири Владимир Гусинскийни Россияга экстрадиция қилиш ҳақида қарор беришни орқага қолдирди.


Греция ҳакамига кўра, агар расмий Москва Гусинскийга қарши қўяëтган айбномалар юзасидан қўшимча маълумотлар бермаса, Гусинский Россияга экстрадиция қилинмайди.
Россия расмийлари Гусинскийни давлатга 250 миллион доллар миқдорида солиқ тўламаганлик, пул ювиш, яъни ғайриқонуний маблағни қонунийлаштиришга ҳаракат қилганликда айбламоқдалар.
Бир пайтлар Россиянинг НТВ телеканалини назорат қилган Гусинский, ўзининг сиëсий сабабларга кўра таъқиб қилинаëтганини айтмоқда. Гусинскийга кўра, унинг назоратида бўлган оммавий ахборот воситалари Россия ҳукумати сиëсатини танқид қилган.
XS
SM
MD
LG