Линклар

Афғонистоннинг шимолий қисмида қўмондон Абдул Рашид Дўстим ва этник тожик қўмондони Атто Муҳаммад кучлари ўртасидаги тўқнашувларнинг давом этаëтгани билдирилди.


Хабарларга кўра, Афғонистон Мудофаа Вазирлиги ва урушаëтган гуруҳлар вакилларидан иборат қўшма комиссия ўт очишни тўхтатиш борасида музокаралар ўтказмоқда.
Айтилишича, Дўстим ва Атто Муҳаммад кучлари ўртасидаги тўқнашувлар жума куни Фарëб вилоятида бошланган. Ҳозирча тинч аҳолидан беш одам ўлгани ва уч киши яралангани маълум қилинди. Қуролли гуруҳлар орасидаги талофатлар ҳақида маълумот берилмади.
Айни пайтда, кеча тунда Афғонистоннинг Пактиë вилоятидаги Америка ҳарбий базасига бир неча ракета отилгани билдирилди. Бу ҳужумда ҳеч ким яраланмаган ва моддий зарар кўрилмаган.
XS
SM
MD
LG