Линклар

Ироқда коалиция кучларини нишонга олиш давом этмоқда.


Бугун Хаббания шаҳрида юз берган ҳужум оқибатида бир Америка ҳарбийси ҳалок бўлди ва бир аскар яраланди.
Хабарларга кўра, бугун Ироқнинг Халдия шаҳри яқинида Саддам Ҳусайнга содиқ қуролли шахслар ва Америка ҳарбийлари ўртасида тўқнашув содир бўлган. Америка ҳарбийлари ҳозирча бу ҳақда маълумот берганлари йўқ.
Кеча эса Фаллужа шаҳрида мина портлагани оқибатида олти Америка ҳарбийси яраланди.
Айни пайтда, бугун Брюсселда Европа Иттифоқи Ташқи Ишлар Вазирлари Ироқда мустақил ҳукумат ўрнатилишига чақирдилар. Улар ироқликларга ҳокимиятни топшириш учун маълум муҳлат берилиши кераклигини ҳам эътироф этдилар. Вазирларнинг ўзлари бундай муҳлат ҳақида таклиф киритишмади.
XS
SM
MD
LG