Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:25

Туркман мухолифати бирлашди


Анжуман якунларига бағишланиб 29 сентябр куни ўтказилган матбуот конференциясида Туркман мухолифати бирлашиш қарори қабул қилганлигини билдирди.

"Прага баëноти" деб аталган ҳужжатда жумладан; Биз мамлакатни Ниëзов диктатурасидан озод қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ва бу борада бирлашиш лозимлигини англаган "Ватан" ижтимоий-сиëсий ҳаракати,"Қалқиниш" ҳаракати, "Бирлашган Туркман мухолифати" ташкилоти ҳамда "Республикачилар" партияси, "Демократик кучлар иттифоқи" номи остида бирлашишга қарор қилдик.

Конфренция иштирокчиларидан бири, Москвадаги "Мемориал"инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти вакили, Виталий Пономарев, туркман мухолифатчиларининг бу қарорга келиши анча қийин кечганлигини айтади.

Виталий Понамарев:
- Фақат 28 сентябр куни кечга бориб бундай қарор қабул қилишга мувафақ бўлинди. Икки кун давомида бизни туркман муҳолифати бирлашадими ë йўқми деган савол тарк этмади.

Дарҳқиқат икки кун давом этган қизғин мунозаралар чоғида кўпчилик муҳолифатнинг бирлашишига ишонмаганди.

Туркманбоши қатағони билан, тўқсонинчи йиллар бошида биринчилардан бўлиб тўқнаш келган шоир Шерали Нурмуҳаммад муҳолифатчиларнинг бир ëқадан бош чиқаришига катта шубҳа билан қараганлардан бири бўлди:

- Шу кўрган йўлбошчиларимиз, партия гуруҳларининг бирлашишига сира ишонмайман. ҳатто, уларнинг жасадлари ëнмаëн қўйилганда бир бирига тескари ўгирилса керак. Миллат бирлашишни ҳоҳлайдиМилат кучларнинг бир мушт бўлиб жамланишини истайди . Аммо муҳолифатчилар буни истамайди Буларнинг ҳар бирига бир давлат керак, Буларнинг ҳар бирига бир республика керак. Буларни ҳар бири, бир юртга подшо бўлмоқчи.Туркманистон эса битта.

Анжуманда иштирок этаëтган Туркманисто бош вазирининг собиқ ўринбосари Назар Суюнов Туркман муҳолифати фақат сўзда бирлашиб, амалда айри-айри қалаверишини таъкидлади.

- Сўзда бирлашар,ишда бирлашмас...

Аммо булардан фарқли Туркманистонинг собиқ ташқи ишлар вазири Авди Қулиев туркман муҳолифатини бирлашишдан бошқа йўли йўқ дея таъкидлайди

Абди Қулиев бундан олдин ҳам туркмн муҳолифати бирлашишга уринишлар бўлганлигини аммо кейинги пайтда пайдо бўлган кучларнинг айри ҳолда ҳаракат боис муҳолифатнинг боши берк кўчага кириб қолганлигини айтади.

Авди Қулиев таъкидлаган янги гуруҳлар ичида Ниëзов зулмидан қочган ëки Ниëзов тарафидан мамлакатдан қувилган жуда кўп собиқ юқори лавозимли кишилар борлигини кўрамиз. Конфренция давомида Туркманистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Назар Суюнов қувғиндаги Туркманистон ҳукуматини тузиш таклифи блан чиқди. Туркманистон муҳолифати сафларида дейди Суюнов:

- Депутатлр бор, вазирлар бор Банкларнинг бошлиқлари бор,иқтисодчилар бор Ҳукумат бор.Туркманистоннинг ҳукумати бор.

Суюновнинг айтишига кўра муҳожиратдаги туркман муҳолифати ҳукуматни қўлга киритишга тайëр эканлигини айтади.

- Мухолифат ҳукуматни қўлга олишга тайëр.

Назар Суюнов бунинг учун "мухолифат бирлашиши зарурлигини" айтади. "Агар бирлашмаса муҳолифат йўқ бўлади,агар бирлашса оëққа туриб Ниëзов режимини йиқади",- дейди туркманистонинг собиқ бош вазир ўринбосари.

Туркман мухолифатининг бирлашиш қарори 10 йил ва сўнгги икки кун давомидаги қизғин мунозараларнинг меваси бўлди дейди "Сорос" жамғармасида Туркманистон лойиҳасини бошлиғи Эрика Дейли хоним:

- Ҳақиқатдан ҳам тариҳий дақиқалар бу.
Ўн йилдан бери курашиб келаëтган Туркманистон сиëсий мухолифати бирлашди.
Барча мухолифат вакиллари бир муаммо атрофида,- яъни Ниëзовга қарши кураш жабҳасида бир фикрга келишди..Туркман мухолифати эришган бу ютуқ, қўшни мамлакатлар, хусусан Ўзбекистон мухолифати учун ўрнак бўлса арзийди.


Туркманистондаги барча муҳолифат гуруҳларини ўзида бирлаштирган "Демократик кучлар иттифоқи "икки ой ичида таъсис қурултойи ўтказишини билдирди.
XS
SM
MD
LG