Линклар

Ироқда хавфсизлик вазияти тобора кескинлашаëтгани оқибатида инсонпарварлик ëрдами кўрсатиш билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар ходимларининг фаолият олиб бориши қийинлашмоқда.


Кеча Ироқнинг Хабания шаҳрида портлаш юз бергани оқибатида бир Америка ҳарбийси ҳалок бўлди ва бир аскар яраланди. Халдия шаҳри яқинида рўй берган ҳужумда эса икки Америка ҳарбийси яраланди.

БМТ Ироқда вазият кескинлашгани туфайли мамлакатдаги ходимлари сонини яна қисқартиришини маълум қилди. БМТ маълумотларига кўра, ҳозир Ироқдаги халқаро ëрдам берувчи ходимлар сони 50 нафарга етмайди. 19 август куни БМТнинг Бағдоддаги қароргоҳи портлатилганидан кейин халқаро гуманитар ташкилотлар 500дан ортиқ ходимини Ироқдан олиб чиқди.
XS
SM
MD
LG