Линклар

logo-print

Тадбиркорлар Вазирлар Маҳкамаси қароридан норози


1 октябрь куни якка тартибда савдо қилувчи беш юздан ортиқ тадбиркор Вазирлар Маҳкамасининг 330-сонли қарори ижросига киришилганидан норозилигини изҳор қилиш мақсадида Тошкентнинг Чорсу бозорига тўпланди. Норозилик акцияси иштирокчиларининг айтишича, ушбу қарорнинг амалга оширилиши натижасида мамлакатда бир миллиондан ортиқ киши ишсиз қолади.

Хабарларга қараганда, бу ерда тадбиркорлар билан милиция ходимлари ўртасида кичик тўқнашувлар бўлиб ўтган.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан савдо қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарори 1 октябрдан кучга кирди.
XS
SM
MD
LG