Линклар

logo-print

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб Россия, Белорусия ва Украина фуқароларининг Полшага киришлари учун виза талаб қилинадиган бўлди.


Бу ҳаракат Полшанинг келаси йил май ойида Европа Иттифоқига кириши билан боғлиқ. Полша ҳукумати бундай қарорга келганидан сўнг, чегараларда савдогарлар сонининг камайганлиги кузатилган. Маҳаллий журналистларнинг чегара хавфсизлиги ходимларининг сўзларига таянган ҳолда билдиришларича, вазият тезда яна илгаригидек тус олиши мумкин. Россия ва Полша Ташқи Ишлар Вазирлари бир-бирлари фуқароларидан виза учун пул олишга келишиб олдилар.
XS
SM
MD
LG