Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Ироқни қайта тиклаш дастурига 200миллион евро ажратишини маълум қилди.


Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ташқи Алоқалар бўйича вакили Крис Паттен эълон қилди. Паттеннинг айтишича Ироқни қайта тиклаш дастурига ажратилган маблағ ташкилот томонидан Афғонистон учун ажратилган молиявий ëрдамга тенг, - “Бюджетимиз камаяëтганини ҳисобга олсак, ташкилотимиз томонидан ажратилаëтган маблағ реал суммадир. Агар Афғонистон учун йилига сарфланаëтган пул билан Ироққа сарфланаëтган суммани солиштирсак, ҳисобимиз бўйича биз Ироққа кўп пул ажратганмиз”, - дейди Паттен.
Шу ой охирида Мадридда ўтадиган донорлар конференциясида айрим Европа Иттифоқи давлатларининг Ироққа ëрдам ажратишлари кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG