Линклар

logo-print

Бугун Исроил ҳукумати мамлакатда “хавфсизлик девори” қурилишини муҳокама қилди.


Исроил ҳарбийларига қарашли радионинг тарқатган хабарига кўра Исроил хукумати “хавфсизлик девори”ни қуришга қаратилган режани қўллаган. Аммо, Вашингтоннинг таъкидлашича, ушбу деворнинг қад кўтариши минтақада тинчлик жараëнининг тўхтатиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.
Парламент йиғилишидан олдин Исроил Бош Вазир ўринбосари Еҳуд Олмерт шундай деди, -
“Биз амалга оширмоқчи бўлган режамиз, ҳалқимизни тинч ва осойишта яшаши учун унинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Бу ҳаммага аëн ва ҳеч кимда норозилик туғдирмаса керак. Шунингдек, бу ҳаракат Фаластин аҳолисида пайдо бўладиган муаммога қаратилмаган. Бу ҳаракат, икки мамлакат манфаатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади”, - деди Исроил Бош Вазири ўринбосари Еҳуд Олмерт.
XS
SM
MD
LG