Линклар

Ислом Тараққиёт Банки Ўзбекистон билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш ниятида


Саида 29-30 сентябрь кунлари Тошкентда Ислом Тараққиёт Банки (ИТБ) раҳбарияти ва банкка аъзо мамлакатлар вакиллари иштирокида анжуман ўтказилди.

Анжуман иштирокчилари Ўзбекистоннинг сармоявий имкониятлари, мамлакатда иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши, хориж инвестицияси учун яратилган шароит билан таништирилди. Шунингдек, уларга Ўзбекистоннинг хомашё базаси, нефть ва газ, енгил саноат, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, туризм, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳалардаги ҳамкорлик имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Маълумотнома:

Ислом тараққиёт банкига 55 мамлакат аъзо. Жорий йилнинг сентябрь ойида ИТБнинг Қозоғистонда бўлиб ўтган 28-йиллик анжуманида Ўзбекистон мазкур банк аъзолигига қабул қилинган эди.

Анжуманда иштирок этган ИТБ президенти Аҳмад Муҳаммад Али Ўзбекистон ва банк ўртасида мустаҳкам муносабат ўрнатилишига ишонч билдирди. Унинг айтишича, кейинги ҳафтада Ўзбекистонга банк вице-президенти раҳбарлигида делегация ташриф буюради. Ушбу делегация зиммасига Ўзбекистон ва банк ўртасидаги ҳамкорликнинг яқин уч йиллик дастури лойиҳасини тайёрлаш юклатилади.

Аҳмад Муҳаммад Али Марказий Осиё минтақасида, хусусан, Ўзбекистонда автомобиль ва темир йўллар қурилиши соҳаси ўзаро ҳамкорликдаги устивор йўналишлардан бири бўлишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG