Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:40

Ҳоким отиб ўлдирилди


Фирдавс 2003 йил 25 сентябрда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳокими Панжи Чориевга суиқасд уюштирилди. У кечки соат саккиз яримларда ўз уйида отиб ўлдирилди.

Айни пайтда воқеа содир бўлган ерда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари текширув олиб бормоқда. Ҳокимга ким ва нима учун суиқасд қилгани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Маълумотнома:

Панжи Чориев 1964 йилда туғилган. 1992 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи. 1996 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. Қашқадарё вилояти молия бошқармаси бошлиғи (1999 йил - 2000 йил декабрь), вилоят ҳокимининг кадрлар масаласи бўйича ўринбосари (2000 йил декабрь - 2003 йил февраль) лавозимларида ишлаган. 2003 йил февралида Яккабоғ тумани ҳокими этиб тайинланган эди.

Туман прокуратураси ва вилоятдаги ички ишлар идоралари вакиллари ушбу қотиллик тўғрисида маълумот бериш ёки воқеага муносабат билдиришни истамаяпти.

Айрим маълумотларга қараганда, 2003 йилнинг ўзидагина Яккабоғда ўқотар қуролдан одам ўлдириш жинояти учинчи марта содир этилди. Вилоятда эса бундан жиноятлар сони бештани ташкил этади.

Ушбу суиқасдларнинг иккитаси вилоятдаги юқори мартабали шахсларга нисбатан уюштирилган. Жорий йилнинг 9 апрели куни Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдукарим Йўлбарисов отиб ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG