Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:15

Жаслиқ қамоқхонаси қачон ёпилади?


Зикрилло Ишонч Жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб Жаслиқ қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган маҳбусларнинг бир юз элликдан ортиғи Навоий, Товоқсой, Зарафшон ва Қаршидаги турдош муассасаларга кўчирилган.

БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси махсус вакили
Тео ван Бовен Ўзбекистонга қилган сафари натижалари ҳақидаги ҳисоботида Ўзбекистон ҳукуматини қамоқхоналардаги қийноқларга чек қўйиш билан бирга Жаслиқ қамоқхонаси ёпишга чақирган эди.

Хўш, ҳукумат ушбу мурожаатга қандай муносабат билдирмоқда?
Маҳбусларнинг яқинлари берган маълумотларга қараганда, Жаслиқдаги маҳбусларнинг бир қисми мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги турдош муассасаларга ўтказилган.

Бироқ бу ҳали Жаслиқ қамоқхонаси ёпилди, дегани эмас. Айни пайтда бу ерда яна икки юздан ортиқ маҳбус сақланмоқда.

Жаслиқдаги шароит билан яхши таниш бўлган бухоролик Озода Рафиқованинг айтишича, илгари бу ерда умумий ва қаттиқ тартибдаги жазога ҳукм этилган маҳбуслар сақланган. Июнь ойидан бошлаб уларни тегишли тартибдаги қамоқхоналарга тарқатиш ишлари бошланган. Бироқ бу жараён июль ойида тўхтаб қолган.

Озода Рафиқованинг сўзларига қараганда, эндиликда маҳбусларнинг Жаслиққа жўнатилмаслиги таъкидланаётган бўлса-да, бу иш яширин равишда амалга оширилмоқда. Шундай бўлса-да, унинг айтишича, сўнгги вақтларда Жаслиқда қийноқлар анча камайган. Лекин маҳбусларнинг ўзаро эркин мулоқоти жуда чеклаб қўйилган. Агар улар ушбу чекловга амал қилмаса, ички тартибни бузган ҳисобланиб, жазоланади.

Бундан бир қанча вақт муқаддам маҳбусларнинг яқинларидан икки юздан ортиғи ИИВнинг Жазони ижро этиш бош бошқармаси раҳбариятига Жаслиқни ёпиш талаби билан мурожаат қилган эди. Лекин уларга Жаслиқни юқоридан кўрсатма бўлгандагина ёпиш мумкин, деган жавоб қайтарилди.
XS
SM
MD
LG