Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:12

Тобутдан товуш


Туркман мухолифатини бирлаштирган Прага анжумани қатнашчилари орасида мамлакат ичкарисидан бирор шаҳснинг йўқлиги эътирозга сабаб бўлди. Эътироз мамлакат ичкарисидан янгради. Ашҳободлик врач Муҳаммад Келименов Озодлик мухбирига ўзининг мамлакат ичкарисида Халқ деб номланган партия ташкил қилгани ва партия раҳбари сифатида Прага анжуманига чақирилмаганинидан нолиди:

"Туркманистон ичкарисидаги мухолифат партиялари бу конференцияга чақирилмади."

Мухбиримизнинг, "Агар чақиришганда кела олармидингиз, сизга мамлакатни тарк қилиш рухсати берилармиди?" - деган саволига Муҳаммад Келиманов, қатнашиш-қатнашмаслик бошқа масала,анжуманга таклиф қилиш эса бутунлай бошқа масала дея жавоб берди:

"Агар биз чақирилган бўлсагу, аммо чиқиш визаси берлмаса бу иккинчи масала. Биз у ҳолда, мана бизни мамлакатдан чиқаришмаяпти деб ҳалқаро ташкилотларга мурожаат қилган бўлардик; шовқин қилардик. Нима қилиб бўлса ҳам ўз фикримизни халқаро ҳамжамиятга етказган бўлардик."

Туркманистон ичида рўйхатга олинмаган сиëсий партия борлиги, ва бу партиянинг мухолифат иддаосида эканлиги, минтақани яхши билган тахлилчиларни ҳам ҳайратга солди.

Муҳаммад Келимановнинг Озодлик радиосида чиқишидан бир кун аввал Прагага йиғилган Туркман мухолифати вакиллари, мамлакат ичкарисида мухолифат партияси борлигини ҳаëлига ҳам келтиришмаганди.

Очиқ жамият институти қошидаги Туркманистон лойиҳаси раҳбари Эрика Дейли биз билан суҳбатда Туркманистон сиëсий муҳитида, сиëсий ҳаракатлар учун кислород йўқлигини айтганди.

Туркман мухолифат вакиларининг бошқалардан, масалан Ўзбекистон мухолифатидан фарқи улар учун мамлакат ичида фаолият олиб бориш йўллари тақа-тақ беркитилганида деб хисоблайман.

Эрика Дейли бу гапни 29 сентябр куни айтди, орадан икки кун ўтиб Туркманистон ичида рўйхатга олинмасдан ҳаракат қилаëтган Халқ партияси борлиги Озодликнинг Ашҳабаддаги мухбирига билдирилди.

Биз янги тузилган партия ҳақида гапиришни сўраб туркман журналисти Рўзиназар Ҳудойбердиевдан сўрадик:

"Бу партия лидери Муҳаммад Келименов ўз ташкилотининг рўйҳатга олинишини сўраб Туркманистон адолат вазирлигига мурожаат қилганлигини бизга билдирди. Партиянинг инглиз тилига таржима қилиниб бизгача етиб келган хужжатларида демократия,инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш деган мақсадлар борлигини кўрамиз."

Биз Рўзиназар Ҳудойбергановдан Туркманистонда сиëсий партияларни рўйҳатга олиш меëрномаси борми ва янги тузилган Халқ партияси рўйҳатга олиниши учун нималар талаб қилинишини сўрадик:

"Шундай ҳужжат бор.Туркманистоннинг янги тахрирдаги конститутсияси сиëсий партияларни рўйҳатга олиш ҳуқуқини кафолатлайди. Сиëсий партия рўйхатга олиниши учун партиянинг энг камида 500 аъзоси бўлиши керак.Муҳаммад Келиманов ўз атрофида 500 нафар тарафдори борлигини айтмоқда."

Муҳаммад Келиманов Озодликнинг Ашҳабаддаги мухбирига берган интервюсида сиëсий партияларнинг юрт ташқарисида эмас балки мамлакат ичкарисида ташкил қилинишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

"Мухолифат партияси чет элда эмас, балки халқнинг, миллатнинг ичида туғилиши лозим. Ўзга юртда, жамиятдан ажралган ҳолда тузилган партиянинг мақсадлари ҳавоий бўлиб кўринади."

Туркманистонда янги тузилган, аммо рўйхатда ўтмаган Халқ партияси раҳбари Муҳаммад Келиманов ташқаридаги мухолифат вакиллари, Туркманистон ичкарисидаги мухолиф кучлар билан қўлни-қўлга бериб ҳаракат қилмасдан бирор бир натижага эриша олмаслигини айтади.

бу гаплар хозирча жамоатчилик тарафидан фақат баëнот тарзида қабул қилинмоқда.

Туркманистонда собиқ коммунистик,ҳозирда номини ўзгартирган демпартиядан бошқа рўйхатдан ўтган бирор-бир партия йўқ. дейди туркман журналисти Рўзиназар Ҳудойбердиев.

Аммо мамлакат ичкарисидан туриб демократияга қарата қўйилган энг жажжи қадам ҳам бизда умид уйғотади дейди "Сорос"жамғармаси "Туркманистон" лойиҳаси раҳбари Эрика Дейли
XS
SM
MD
LG