Линклар

АҚШ Давлат Котиби ўринбосари Ричард Армитеж ва АҚШ Давлат Котиби ëрдамчиси Кристина Роккаларнинг Покистонга режалаштирган сафарлари номаълум муддатга қолдирилди.


”ОҚ уй”нинг икки нафар вакили аввал Покистонга, кейин эса Афғонистонга йўл олиши керак эди. Учрашувнинг бошқа кунга қолдирилганлиги ҳақида Покистон Ташқи Ишлар Вазирлиги вакили Масуд Хан эълон қилди.
Шунингдек , вакил АҚШ расмий делегациясининг Афғонистонга сафари ҳам бекор қилинганини айтди.
Шу билан бирга, Покистон ҳарбийларининг хабар беришича , Афғонистон билан чегарадош туманларда “Ал-Қайда“га тегишли жанггарилар билан отишмалар бўлиб ўтган. Отишмалар натижасида “Ал-Қайда” гуруҳига аъзоликда гумон қилинаëтган 12нафар жанггари ўлдирилиб, қолган 10 нафарининг қўлга олинганлиги маълум қилинди.
Покистон армияси генерал- майори, аксил–террор амалиëтлари бошлиғи Амир Файсалнинг таъкидлашича жанггарилар билан тўқнашувда Покистоннинг икки аскари ҳалок бўлган. Амир Файсал жанггариларнинг аксарияти чет эл фуқаролари эканлигини ҳам гапириб ўтган.
XS
SM
MD
LG