Линклар

Чеченистонда демократик усул билан сайланган сўнгги Президент Аслан Масхадов Россиянинг “Новая Газета”сига берган интервюсида Россия ҳарбийлари Чеченистонни тарк этмагунча ўз фаолиятини давом эттиришини гапирди.


Масхадов шунингдек, “Менинг конституциявий вазифам Чеченистоннинг суверенлигини ҳимоя қилишди”, деди.
1997 йили халқаро кузатувчилар иштирокида бўлиб ўтган сайловларда Масхадов Чеченистон президентлигига сайланган ва 1999йил Россия ҳарбийларининг Чеченистон ҳудудига қайтадан киришлари натижасида , ўз қўшинлари билан тоғли районга чиқиб кетган эди.
Масхадов 5 октябр куни бўлиб ўтадиган сайловни ноқонуний деб айтди.
XS
SM
MD
LG