Линклар

logo-print

Марказий Осиëдаги янги амазонка

  • Абдулла Искандар

Дариға Назарбоева бу йил 40 ëшга кирди. Бир йигит қирқ йилда камолга етади деган қозоқ мақолини кўпчилик Дариғага нисбатан ҳам қўлламоқда.

Сиëсатшунослик фанлари доктори¸мамлакатдаги асосий Хабар телеканали директорлар кенгаши раиси¸ Евросиë стратегик тадқиқотлар институти президенти бўлган Дариға қўшиқ куйлашга ҳам фурсат топаяпти.

Дариға учун дунë мусиқачиларининг орзу маскани Болшой театр эшиклари ҳам ланг очила қолди.

Дариға Назарбоева Москвадаги Болшой театр саҳнасида қўшиқ куйлар экан – ҳалқаро матбуот саҳифаларида Қозоғистоннинг янги раҳбари ким бўлади? деган мавзуда мақолалар пайдо бўла бошлади.

" 63 ëшдаги Нурсултон Назарбоев сиëсий саҳнани тарк қилиб ўз лавозимини катта қизи Дариғага қолдириши мумкин¸" деб ëзди "Экономист" журнали ўзининг 3 октябрда чоп қилган "Отам номи билан" деган мақоласида.

Албатта Қозоғистон қироллик эмаски бир васият билангина иш бита- қолса. Сиëсатшунос олима Дариға буни яхши билади. Демократик жамиятда иқтидорга келишнинг ягона йўли партиялар орқали ўтишини яхши англаган Дариға¸ ўз партиясини тузишдан кўра бир неча партияларни бириктирган сиëсий ҳаракат ташкил қилишга қарор берди. Бир ҳашар қилинувди Асар ҳаракати ҳам тузила қолди. Асар дегани бу ўзбекча ҳашар деган сўзнинг қозоқча талаффуздаги шакли.

Ўзбеклар ҳашар қилиб уй тиклайди. Ҳашар элга ярашар деган мақол ҳам бор. Асар ҳаракати қурултойида сўзга чиққан Дариға ўз мақсадини шундай баëн қилди:

”Янги сиëсий партияни тузар эканман¸ отам бўлмиш Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни тажовузлардан ҳимоя этишни ўз олдимга мақсад қилиб қўймадим. Зеро падаримиз бундай ҳимояга зор эмас.”

Ҳўш ундай бўлса сиëсий ҳаракат тузишдан кўзланган мақсад нима?
Мақсад "Қозоғистон жамиятини бошқара оладиган кучларни бир жойга тўплаш¸" дейилади ҳаракат дастурида. "Оддий қилиб айтадиган бўлсак Прзидентнинг қизи раҳбарлик қилаëтган Асар ҳаракати иқтидорга келади¸ Назарбоева эса мамлакат президентлигига сайланади" дейишмоқда кузатувчилар.

Қозоғистон президентининг уч нафар қизи ичида айнан Дариға мамлакат президенти бўлади деган таҳмин Остонадаги расмий доиралар учун ҳам айни муддаодай кўринмоқда. От ўрнини той босади деëтган мулозимлар энг аввало ўз иқтисодий қизиқишларидан келиб чиқиб "қизчага йўл бераëтган "бўлса ажаб эмас.

(Эслатиб ўтамиз Назарбаевнинг ўртанча қизи Динора ўз эри Темур Қулибоев билан биргаликда Қозоғистон нефт-газ саноати компанияларига раҳнамолик қилади. Дариға Сармоядорлар учун тижорий маънода бетараф номзод бўлиб қолмоқда.)

Муҳолифат вакилларининг бу масалага муносабати турлича эканлигини кўрамиз. Нурсултон Назарбаев тарафидан авф қилиниб¸ қамоқдан озод қилинган Муҳтор Аблязов сиëсатга аралашмаслигини билдирди. Қозоғистон демократик танлови сиëсий ҳаракатининг яна бир лидери Ғалимжон Жакиянов эса ҳали қамоқда. Олдин мухолифат сафида бўлган Мурат Авезов¸ янги тузилган Асар ҳаракати сафларига қўшилди.

Ҳозир яҳши ният орқасида тузилган¸ҳалқни олдинга интилтирадиган кучлар бирлашганлиги маъқул.Бўлмаса у фақат икки одамнинг ниятини ифодаловчи куч бўлиб қолади.

Қозоғистон демократик танлови сиëсий ҳаракати фаоли Петр Своик Дариға тузган ташкилот иккита одамнинг эмас балки назарбоевлар оиласининг ягона фикрини ифодалашини айтади.

"Биз бу оила дараҳтидан яна бир бутоқ ўсиб чиққанлигини кўряпмиз."

Назарбоевлар оиласи деб аталган дарахтнинг Дариға исмли бутоғи гуллаб яшнайдими ëки қуриб қовжирайдими¸ бу савол жавоби "илдизнинг қанчалик мустаҳкамлигиги билан боғлиқ эканлигини кўрамиз"¸дейишмоқда таҳлилчилар.
XS
SM
MD
LG