Линклар

АҚШ Конгресси иккала палатаси разведка бўйича қўмиталарининг ëпиқ эшиклар ортида ўтган қўшма мажлисида, АҚШнинг Ироқдги ҳарбий мутахассислар гуруҳи бошлиғи Дэйвид Кэй ҳисобот берди.


У Ироқда оммавий қирғин қуроллари топилмагани,аммо қидириш ишлари давом этаëтганини маъум қилди:
“Биз оммавий қирғин қуролларини топганимизча йўқ. Бироқ , бу - Ироқда таъқиқланган қурол йўқ , дегани эмас. Текширишимиз давомида нималарни топганимиз ҳақида гапирсак, бу, биринчи навбатда, таъқиқланган қуролларни ишлаб чиқиш учун ишлатилиши мумкин бўлган қурилма топилганлигидир. Айнан ушбу қурилмани ўтган йилнинг ноябрида Халқаро Инспекторлардан яширишган . Гап ракета ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ҳамда кимëвий ва биологик қуроллар тайëрлашда керак бўладиган қурилма ҳақида кетаяпти”, - деди Девид Кэй
XS
SM
MD
LG