Линклар

Фарғонада сержант подполковникни отиб қўйди


2 октябрь куни Фарғона шаҳар ички ишлар бўлими ходими милиция сержанти Шоир Холматов ўз бошлиғи, милиция подполковниги Таваккал Раҳматуллаевни хизмат тўппончасидан отиб қўйди.

Хабарларга қараганда, хизмат вақтида шаҳардаги Новатор кўчаси, 41-уйда яшовчи аёлникига маишатга борган Ш.Холматов бу ерда миллий хавфсизлик хизмати ходими билан жанжаллашиб қолган. Ўзаро жанжал кучайгач, воқеа жойига рация орқали милиция подполковниги Т.Раҳматуллаев чақиртирилган. Ўта маст ҳолда бўлган сержант ўз бошлиғини отиб қўйган.

Айни пайтда Т.Раҳматуллаев шифохонага жойлаштирилган. Ш.Холматов эса ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG