Линклар

logo-print

Ўзбекистондаги таълим соҳаси мутасаддилари матбуот анжумани ўтказди


3 октябрь куни Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги раҳбарлари мамлакатдаги хорижий ва маҳаллий журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди.

Улар таълим сифати, ўқитувчиларнинг маоши, уларга берилган имтиёзларнинг бекор қилиниши, олий маълумотли кадрлар ўртасидаги ишсизлик каби масалаларга оид саволларга жавоб қайтарди.

Хусусан, халқ таълими вазири Р.Жўраев ўқувчилар ва талабаларнинг пахта теримига олиб чиқилиши хусусидаги саволга жавоб бериб, улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан узоғи билан бир ойга теримга жалб этилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG