Линклар

Тадбиркорлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносини пикет қилди


3 октябрь куни ўттиз нафарга яқин тадбиркор ва инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Вазирлар Маҳкамасининг «Ноозиқ-овқат истеъмол моллари билан савдо қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бекор қилиниши талаби билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносини пикет қилди.

Пикетчиларни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар савдо департаменти бошлиғи Равшан Абдумажидов ва «Тошбозорсавдо» уюшмаси раиси Абдураззоқ Мўминов қабул қилди. Хабарларга қараганда, музокара натижасиз тугаган.
XS
SM
MD
LG