Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:29

Россия Президенти юқори лавозимли ҳарбий раҳбарлар билан учрашуви чоғида ядровий ракеталар ҳақида гапирди.


Россия Президенти Владимир Путин ва Мудофаа вазири Сергей Иванов мамлакат қуролли кучларининг ҳозирги вазиятини муҳокама этиш учун 2 октябр куни юқори лавозимли ҳарбийлар билан учрашдилар. Президент Путин ҳарбий раҳбарларга кўп йиллар давомида амалга оширилган қисқартиришдан сўнг, ҳозирга келиб Россия қуролли кучлари сони бир миллион аскарни ташкил қилишини билдирди: “1992 йилдан бошлаб қуролли кучлар икки баробардан кўп қисқарди. Бу ҳақиқатан ҳам оғир ва мураккаб жараён бўлди. Етарли. Мазкур босқичда, бу жараён умумиятла ниҳоясига етди”.

Путин Россия ҳарбийларини - кучли, молия билан етарлича таъминланган, ҳаракатчан ва жанговар шай ҳолатда, дея баҳолади.
Йиғилишда Мудофаа вазири Сергей Иванов юқори лавозимли ҳарбий раҳбарларга радикал ҳарбий ислоҳотлар ҳозирга келиб тугалланганини маълум қилди. Иванов аввалдаги каби, Россия ўз потенциал душманларига превентив зарбалар бериш ҳуқуқини қўлга киритаётганини билдирди. Путин ва Иванов ядро қуроллари Россия мудофаасининг муҳим ўзаги эканини алоҳида таъкидладилар. Айни пайтда, Путин бир неча ўн қитъалараро учадиган баллистик қанотли ракеталар заҳирадан чиқарилишини маълум қилди: “Россия ер устида жойлашган оғир стратегик ракеталарнинг катта, яна бир бор таъкидлайман, катта заҳирасига эга. Сўз бизнинг энг даҳшатли ракеталаримиз ҳақида бормоқда. Булар УР-100, МУТТХ ракеталаридир. Сўз жуда жиддий потенциал – ўнлаб ракеталар ҳақида бормоқда”, - деди Россия раҳбари.

Путин баёнотидан олдин Россия Мудофаа вазирлиги НАТОни, агар Иттифоқ “ҳужумкор доктринани” давом эттираверса, Москва расмийлари ўз ядровий ракеталар стратегиясини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Александр Пикаев Москвадаги Жаҳон Иқтисодиёти ва Халқаро Алоқалар институтининг қуролларни назорат қилиш бўйича мутахассиси. У Озод Европа – Озодлик радиосига берган интервюсида, Россия раҳбарларининг мазкур баёноти айнан шу вақтга тўғри келгани бежиз эмаслигини айтади.

Пикаевга кўра, халқаро майдонда Москва расмийларини НАТОнинг мақсадлари ва АҚШ ҳарбийларининг Россия чегараси томон экспансияси ташвишга солмоқда: “Россияда кўпчиликни халқаро терроризмга қарши кураш олиб бораётганини эълон қилган НАТО Россия чегараларигача кенгайгани хавотирга солмоқда. НАТО доктринаси ўзгараётганидан дарак йўқ. Бунинг устига, Америка кучлари Германиядан шарққа томон кўчирилмоқчи. Буларнинг барчаси Россия ҳарбийларини ташвишга солмоқда ва Президент бу хавотирларни ҳисобга олиши лозим”, - дейди россиялик тахлилчи Пикаев.

Маълумки, декабр ойида Россияда Парламент сайловлари, ундан уч ой кейин, яъни, март ойида Президентлик сайловлари ўтиши кутилмоқда. Шу сабабли, дейди Александр Пикаев, Путин ва ҳукумат ҳарбийларни қўллаб-қувватлашни ва шу йўл билан ўзига миллионлаб сайловчилар овозини олишга уринмоқда. Александр Пикаевнинг таъкидлашича, айниқса Мудофаа вазири Сергей Иванов кўп йиллик молиявий қийинчиликлардан сўнг, ниҳоят Россия ҳукумати ўз қуролли кучлари устидан қайғура бошлаш ниятида эканини билдиришга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG