Линклар

logo-print

Мотамга айланган байрам

  • Абдулла Искандар

Исроил харбий вертолетлари якшанбага ўтар кечаси Ғазо секторини хужумга тутишди. Хужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони айтилмаяпти

Ҳаво хужумлари шанба куни Ҳайфа шахридаги "Максим" ресторанида рўй берган портлашга "жавоб тариқасида уюштирилган "дейишмоқда кузатувчилар.

Ҳаво ҳужумларидан сал олдин Исроил раҳбарияти фавқуллода йиғилиш ўтказди.
Якшанба куни Исроилда Яҳудийларнинг "Йом Кипур байрами"нишонланади. Хавфсизлик мақсадларида, Исроил расмийлари Иордан дарëсининмг чап қирғоғи ва Ғазо секторини бутунлай ëпиб қўйишди.

Шу ўринда Яқин шарқ минтақасида воқеалар тезлашишига сабаб бўлган шанба фожеасини эслатиб ўтсак.
Фожеа, узоқ йилардан бери араб ва исроилликлар оиласи тарафидан биргаликда бошқарилиб келинаëтган Ҳайфа шаҳридаги "Максим" ресторанида юз берди. Ҳудкуш аëл тарафидан амалга оширилган портлаш оқибатида 19 киши ҳаëтдан кўз юмиб 60га яқин кишининг жароҳатланганлиги айтилмоқда.
Фаластин томони тарқатган маълумотларга кўра Женин шаҳрида яшаган ҳудкуш аëл Исроилликлар тарафидан ўлдирилган ўз акаси қасосини олиш мақсадида бу ишга қўл урган.
Қурбонларнинг бу қадар кўп бўлиши портлашнинг тушдан кейин ресторан одамалар билан гавжум вақтда амалга оширилгани билан изоҳланмоқда.
Якшанба куни эрталаб исроил ҳарбийлари ҳудкуш аëлнинг уйини вайрон қилишган. Женин шаҳрида комендантлик соат жорий қилинган.

Портлаш юзасидан маъсулиятни "Исломий жиҳод" гуруҳи ўз бўйнига олган бўлсада , Исроил расмийлари айбни Фаластин мухторияти раҳбарлари зиммасига юкламоқда .

Исроил бош вазири Ариел Шароннинг ўринбосари "маъсулият террор ташкилотларини қуролсизлантира олмаган" фаластин расмийлари зиммасидадир деди.

Фаластин расмийси Сойиб Эрекат Исроил айбловларини рад қилиб жумладан

"Биз Исроил ҳукуматининг Фаластин ҳукумати маъсулиятни зиммасига олиши керак деган айбловини сира қабул қила олмаймиз.Бу ҳужум Фаластин аҳолиси ва фаластин ҳукуматидаги сиëсатчилар манфаатларига қарши уюштирилгандир."

Фаластин мухторияти Бош вазир лавозимига номзод бўлган Аҳмад Қурай ҳам Исроил ҳарбийлари тарафидан тинч аҳолига қарши ўтказилаëтган хужумларни қоралади. Шунингдек Фаластин лидери Ясир Арафат Ҳайфадаги портлашларни қоралаб баëнот берди.

Иордан дарëсининг чап қирғоғидаги Рамаллоҳ шаҳрида жойлашган Ясир Арафат қароргоҳини одамлар "тирик қалқон "тарзида ўраб олишган.
Айни вақтда Исроил жамоатчилигида Ясир Арафатни "ўртадан чиқариб ташлаш" талаблари тобора қатъийроқ янграмоқда. Миср президенти Ҳусни Муборак агар Арафат Фаластиндан чиқариб юборилса "Бу тинчликка ҳизмат қилмаслигини" таъкидлади. АҚШ, Европа Иттифоқи,Россия, Ҳитой ва бошқа қатор мамлакат раҳбарлари Фаластин раҳбариятини террорга барҳам беришга чақирдилар.
XS
SM
MD
LG