Линклар

Бугун Ҳиндистоннинг жанубий қирғоғида америкалик ва ҳиндистонлик денгизчилар ўртасида қўшма машқлар бошланди.


9 октябргача давом этадиган ушбу машқларда икки томондан минглаб денгизчи, Американинг ядровий сув ости кемаси, бир неча ҳарбий кема, учқуч ва вертолëтлар қатнашмоқда. Мазкур денгиз машқлари шубҳали ҳарбий кемаларни қидириб топишга қаратилган.
Илгари ҳам шундай машқлар ўтказилган эди. Аммо 1998 йилда Ҳиндистон ядровий синов ўтказганидан кейин Ҳиндистон ва Қўшма Штатлар ўртасида ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик тўҳтатилди.
2001 йил 11 сентябр ҳужумларидан сўнгра Ҳиндистон аксилтеррор кампанияга қўшилгани туфайли, Вашингтон Деҳли билан ҳарбий алоқаларни қайта тиклади.
XS
SM
MD
LG