Линклар

АҚШ Давлат Котибининг ўринбосари Ричард Армитаж Афғонистон расмийлари билан мамлакатдаги хавфсизлик вазияти ва қайта қуриш ишлари учун кўрсатилаëтган ëрдам тўғрисида музокаралар ўтказиш мақсадида бугун Покистондан Афғонистонга борди.


Армитаж Қандаҳорда вилоят ҳокими Юсуф Паштун билан учрашганидан кейин Қўшма Штатлар Афғонистонга ëрдам беришни шу йил охригача 2 миллиард долларга оширишини маълум қилди.
Айни пайтда, Афғонистонда қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. Хабарларга кўра, кеча тунда Толиблар Хелманд вилоятидаги ҳарбий постга ҳужум қилгани оқибатида бир Афғонистон ҳарбийси ҳалок бўлган ва уч аскар яраланган.
Афғонистонда август ойидан бўëн юз берган тўқнашувлар оқибатида 300дан ортиқ одам, жумладан халқаро ëрдам кўрсатувчи ташкилотларнинг ходимлари, Америка ва Канада ҳарбийлари ҳамда Толиблар ўлди.
XS
SM
MD
LG