Линклар

Бугун Чеченистонда президентлик сайловлари ўтказилди.


Расмийларга кўра, Чеченистонда 561 минг фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга ва уларнинг тахминан 70 фоизи сайловда қатнашган. Сайлов қонуний кучга эга бўлиши учун сайловчиларнинг камида 30 фоизи овоз беришда қатнашиши керак эди.
Бугун 15 мингдан ортиқ ҳарбий ва милициячи Чеченистондаги 420дан ошиқ сайлов участкасини қўриқлади.
Москва томонидан тайинланган Аҳмад Қодировнинг Чеченистон Президенти этиб сайланиши кутилмоқда. ОВОЗ
“Одамлар Қодиров ўзининг қуролли гуруҳига эга, деб ҳисоблашади. Қодиров ўзини қўллаб-қувватлаëтган кишиларни молия билан таъминламоқда, деб ўйлашади. Одамлар ундан қўрқишади”, - дейди Россия ҳарбийси.
Россия Президенти Владимир Путин ушбу сайловни Чеченистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишда муҳим қадам, деб баҳолади.
XS
SM
MD
LG