Линклар

logo-print

Бугун Исроил Суриядаги лагерига қарши ҳаво ҳужуми қилди.


Исроил ҳарбийларига кўра, Дамашқдан 15 километр нарида жойлашган лагер нишонга олинган. Исроил расмийларининг айтишиларича, “Хамас” ва “Исломий Жиҳод” гуруҳларининг жангарилари ушбу лагерда тайëргарликдан ўтган.
Бугун “Исломий Жиҳод” гуруҳи вакили бу гуруҳнинг Сурияда жангчилари йўқлигини айтди.
Кеча Исроилнинг Хайфа шаҳрида худкуш фаластинлик ўзини портлатиб юборгани оқибатида 19 одам нобуд бўлди ва 50 дан ортиқ киши яраланди. “Исломий Жиҳод” гуруҳи ушбу ҳужумни уюштирганини билдирди.
Исроил Соқлиқни Сақлаш Вазири Данэ Нава Фаластин раҳбари Ясир Арафатни Хайфада содир этилган портлашни уюштирганликда айблади.
“Маъсулият жаноб Арафат зиммасидадир. У бундай террорчилик ҳужумларини тўхтатиш учун ҳеч нарса қилгани йўқ. Аксинча, у террорчилик ҳужумлари содир этилишига йўл қўймоқда ва у бу зўравонликка жавобгардир”, - деди Исроил расмийси.
Сурия ҳукумати Исроил томонидан қилинган ҳаво ҳужумини қоралади. Сурия расмийларига кўра, бу ҳужумда аҳоли яшайдиган пункт нишонга олинган ва бундай ҳужумлар Яқин Шарқ минтақасида вазиятни кескинлаштиради ва халқаро қонунларга хилофдир.
XS
SM
MD
LG