Линклар

logo-print

Бугун Бағдодда Ироқнинг собиқ ҳарбийлари ойлик ëки пенсия нафақалари тўланишини талаб қилиб, яна намойиш ўтказишди.


Ушбу намойиш юзлаб ироқликлар шундай тўловларни олиш учун кутиб турган муваққат ҳукумат биноси олдида рўй берди. Тахминан 60 нафар намойишчининг айримлари қурол ва таëқларни кўтариб олиб, қичқиришди. Америка ҳарбийлари эса намойишчиларни тарқатишга уриндилар.
Саддам Ҳусайнинг тарқатиб юборилган армиясида хизмат қилган ҳарбийлар ойликлари тўланишини талаб қилиб, кеча Бағдод ва Басрада ҳам коалиция кучлари билан тўқнашган эдилар. Бағдоддаги тўқнашувда бир намойишчи ҳалок бўлди ва бир неча ироқлик ва америкалик яраланди. Басрадаги тўқнашув оқибатида эса Британия ҳарбийлари бир ироқликни отиб ўлдиришди.
XS
SM
MD
LG