Линклар

БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги дипломатлар Исроилни Суриядаги Фаластин жангари гуруҳи лагерига уюштирган ҳаво ҳужумларини қораловчи резолюция лойиҳасини муҳокама қилмоқдалар.


Суриянинг БМТ даги вакили Файсал Мекдад БМТ Хавфсизлик Кенгашининг кечаги ҳужум учун Исроилни қоралашга маъсуллигини айтди:
“Хавфсизлик Кенгашининг минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасида самарали рол ўйнашига умид қиламиз. Кенгаш босқинчидан ўзининг босқинчилик ҳаракатларини тўхтатишни талаб қилиши керак ва Исроилга бундай ҳаракатларни тўхтатмас экан, вазият кескинлашишини ва бундан нафақат Сурия балки барча томонлар зарар кўришини билдириши лозим”, - деди Сурия расмийси.
Исроил кеча Дамашқ яқинидаги лагерга ҳаво ҳужумлари қилди. Исроил расмийларига кўра, мазкур лагерда Фаластиннинг “Ислом Жиҳод” гуруҳи жангарилари тайëргарликдан ўтган. Ушбу гуруҳ шанба куни Исроилнинг Хайфа шаҳрида юз берган портлашни уюштирганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG