Линклар

Фаластиннинг янги Бош Вазири бўлиши кутилаëтган Аҳмад Қураи ўз асосий вазифаси Фаластин ҳудудларидаги хавфсизлик вазиятини назорат қилишдан иборат эканини маълум қилди.


Фаластин раҳбари Ясир Арафат кеча Фаластин минтақаларида фавқулодда ҳолат эълон қилиб, Аҳмад Қураи бошчилигида саккиз вазирдан иборат муваққат ҳукумат ташкил қилди. Қураи ва унинг ҳукумати эртага қасамëдга келтирилади.
Икки ойгача Фаластин Бош Вазири сифатида хизмат қиладиган Аҳмад Қураининг жангариларга қарши чора-тадбирлар кўриши кутилмоқда. Мазкур ўзгаришларга шанба куни Исроилнинг Хайфа шаҳрида юз берган портлаш сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG