Линклар

logo-print

Эрон ҳукумати ядровий қуроллар яратмаëтганини исботлаш учун БМТ инспекторларига уранни бойитиш дастури учун импорт қилинган эҳтиëт қисмлари руйхати ва бундай қисмлар қаерда сақланаëтганини кўрсатишини билдирди.


Ҳозир БМТ қошидаги Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик инспекторлари Эрондаги ядровий иншоотларни текширмоқдалар.
Эрон шу ой охиригача ядровий қуроллар яратмаëтганини исботламаса, мамлакатга қарши санкциялар жорий этилиши мумкин. Эрон ўз ядровий дастури фақат электр қуввати ишлаб чиқаришга қаратилганини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG